Булунғур туманидаги 2-сонли мактабгача таълим ташкилотида 8-март - Халкаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири ўтказилди.
Аёлларни, қизларни боҳорга қиёслашади, баҳорни уларга. Гўзаллик, нафосат, янгиланиш, ҳаёт давомийлиги баҳор ва аёл тушунчаларида уйғунлашиб кетади. 8-март Хотин-қизлар байрами гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келганидан дарак беради. Шу муносабат билан Булунғур туманидаги 2-сонли мактабгача таълим ташкилотида 8-март – Халкаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда болажонлар томонидан ажойиб сахна кўринишлари, куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди. Бундай тадбирлар тумандаги бошқа мактабгача таълим ташкилотларида хам давом этмоқда.
Охирги ўзгариш вақти: 06/03/2021 16:38; Кўрилганлиги: 263
Чоп этилган вақт: 22/05/2022 11:08