Хабарлар

Булунғур туман 17-сонли ДМТТ тарбияланувчилари “Ментал Арифметика” йўналиши бўйича ўтказилган кўрик танловда фахрли 1-ўринни эгаллашди.

26-07-2021 15:23   154

Жорий йилнинг 24 июл куни Жиззах вилоятида “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан ташкил этилган ёшлар кўрик танлови бўлиб ўтди. Ўтказилган кўрик танловда Булунғур туман 17-сонли ДМТТ тарбияланувчилари Кўчимова Гулираъно ва Зоиров Камронлар “Ментал Арифметика” йўналиши бўйича қатнашиб, фахрли 1-ўринни эгаллашди.

Булунғур туман Прокуратураси хамда туман Мактабгача таълим бўлими биргалигида шахмат-шашка спорт тадбири ўтказилди.

10-07-2021 08:18   168

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 январдаги “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада такомиллаштириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5924-сон, ҳамда 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6099-сон Фармонларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 9 июл куни 2-сектор МФЙ худудида яшовчи ахоли, хамда Мактабгача таълим бўлим ҳодимлари ва тарбиячилари ўртасида шахмат-шашка спорт тадбири ўтказилди.

Булунғур туманидаги 17-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

09-07-2021 21:15   163

Жорий йилнинг 9 июл куни Булунғур туманидаги 17-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотида Мактабгача таълим вазирининг “Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 30 августдаги 155-сонли буйруғи асосида “Давлат мактабгача таълим ташкилотида бошқарув ҳужжатлари ҳамда методистларнинг иш ҳужжатларини юритиш” мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Булунғур туманида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони яна 4 тага кўпайди.

22-06-2021 12:49   230

Жорий йилнинг 21 июн куни Булунғур туманининг Небўса, Мингтепа ва Янгиариқ маҳаллаларида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди. Ушбу ташкилотларнинг очилиш маросимида туман мактабгача таълим бўлими вакиллари ва маҳалла фаоллари иштирок этиб муассасаларда яратилган шароитлар билан танишишди.

Хотин-қизлар волейболда беллашди

16-06-2021 19:51   209

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилаётган “Ёшлар ойлиги” тадбирлари доирасида бугун болалар ва ўсмирлар спорт мактаби Мингчинор филиалида навбатдаги спорт тадбири бўлиб ўтди.Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман мактабгача таълим бўлими, туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича туман биринчилиги ўтказилди.

Булунғур туманида "Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича" 5 та муҳим ташаббус асосида семинар ташкил этилди.

11-06-2021 13:30   242

Жорий йилнинг 11 июн куни Булунғур туманидаги «Қўнғирот» МФЙда жойлашган 26-сонли ДМТТда "Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича" 5 та муҳим ташаббус асосида семинар ташкил этилди. Ушбу семинарда туман ҳокими ўринбосари Азизбек Бурибоев, туман мактабгача таълим бўлими мудири Ф.Хотамов, Самарқанд шаҳридаги чет тилларини ўргатишга ихтисослаштирилган 43-мактаб битирувчиси Сухроб Муродов, тумандаги барча ДМТТ директорлари, ҳокимлик ходимлари, ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Булунғур туманида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.

10-06-2021 22:34   240

Жорий йилнинг 10 июн куни Булунғур туманидаги 8-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди. Кўрик танловдан кўзланган асосий мақсад мактабгача таълим тизимида фаолият юритиб келаётган ёш ижодкор, истеъдодли ва ўз ишига сидқидилдан ёндашаётган тарбиячи мутахассисларни қўллаб қувватлаш ва уларнинг мехнатини рағбатлантириш, билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.

Булунғур туманидаги “Қўнғирот” МФЙ да 26-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти ўз иш фаолиятини бошлади.

04-06-2021 20:02   232

Жорий йилнинг 4 июн куни тумандаги “Қўнғирот” МФЙ да 120 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимда туман хоким ўринбосари Бурибоев Азизбек Бахранович, мактабгача таълим бўлими масул ходимлари, ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этиб, янги мактабгача таълим ташкилотида яратилган шароитлар билан танишишди.

Ёзги соғломлаштириш даври мактабгача таълим ташкилотларида болаларни соғломлаштириш ва чиниқтириш ишларини ташкил этиш учун энг қулай вақтдир.

03-06-2021 09:35   259

Фаслларнинг ичида энг ажойиб таассуротларга эга бўлган ёз ойи болаларда теварак атрофга бўлган муносабатларини ойдинлаштириб, ўз ишларидан ва табиатдан завқланиш имкониятларини яратиш билан бирга, уларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятларини яна бир карра оширади. Бола организмининг жисмонан соғлом бўлиши ва чиниқиши учун зарурий шароитлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Булунғур туманидаги 2-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

02-06-2021 23:22   242

Жорий йилнинг 2 июн куни Булунғур туманида Мактабгача таълим бўлими томонидан тумандаги барча Давлат мактабгача таълим ташкилоти хамираларига ўқув-амалий семинар ўтказилди.Семинардан кўзланган асосий мақсадлардан бири хамшираларнинг бажариладиган асосий вазифалари, улар томонидан юритиладиган меъёрий хужжатлар тартиби бўйича билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.