Хабарлар

Булунғур туманидаги 17 сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида “Хосил байрами” бўлиб ўтди.

29-10-2021 19:34   61

Жорий йилнинг 29 октябр санасида Булунғур туманидаги 17 сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида “Хосил байрами” бўлиб ўтди. Бетакрор куз фасли таровати унинг олтин фасл эканлигини англатиш мақсадида “Хосил байрами” ўтказилди. Болажонлар томонидан тайёрлаган эртаклар, куй-қўшиқлар тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади. Юртимизни бетакрорлиги ҳамда жаннатмакон Ватанда етиштирилаётган ноз-неъматларга бойлиги ушбу тадбирда яққол намоён бўлди. 

Аҳолини рўйхатга олиш ҳақида нималар биласиз?

21-10-2021 08:40   82

Aҳолини рўйхатга олиш–бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги “фотосурати”ни олиш имконини берувчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир ҳисобланиб, аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаси бўлиб хизмат қилади.

САЙЁР ҚАБУЛ МУАММОЛАРГА ЕЧИМ

10-09-2021 17:29   106

Булунғур тумани Истиқлол МФЙ да жойлашган Булунғур Педагогика коллежида вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан сайёр қабул ўтказилди. Унда мактабгача таълим ташкилотларини жиҳозлаш, таъмирлаш, иссиқлик тизими ва тоза ичимлик суви билан таъминлаш, шунингдек бўш иш ўринлари юзасидан 19 та мурожаат ўртага ташланди.

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШНИНГ МОҲИЯТИ НИМАДА?

10-09-2021 13:21   113

Тасаввур қилинг, қўлингизда Ўзбекистон харитаси ва унга қараб ҳудудларга доир бирламчи маълумотларни айтиш мумкин. Масалан, Қорақалпоғистонда қанча аҳоли яшайди, Хоразмда бандлик масаласи қай аҳволда, Сурхондарёда нечта таълим муассасаси бор, Самарқанд вилоятида аҳоли зичлиги қандай ва шунга ўхшаш бошқа муҳим маълумотлар. Бироқ бундай юзаки ва тахминий кўрсаткичлар билан бугунги жадал ривожланиш ва ислоҳотлар даврида узоқни кўзлаб ниманидир режа қилиш қийин, албатта.

Булунғур туманида Мактабгача таълим бўлимининг анъанавий август кенгаши ўтказилди.

27-08-2021 21:24   140

Жорий йилнинг 27 август куни 1-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотида туман мактабгача таълим тизими ходимларининг "Янги Ўзбекистонда эркин ва фаравон яшайлик!" шиори остида Анъанавий август кенгаши бўлиб ўтди.Кенгашда мактабгача таълим бўлими мудири Ф.Ҳотамов, туман педагогика коллежи директори Ю.Жуманазарова, мактабгача таълим бўлими ходимлари ҳамда тумандаги  мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва ходимлари иштирок этишди.

Вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг анъанавий август кенгаши онлайн тарзда ўтказилди.

25-08-2021 22:55   133

Унда 2020-2021 ўқув йили сарҳисоби ва янги ўқув йили режалари, таълим-тарбия сифат ва самарадорлигини оширишга қаратилган устувор вазифалар, олис ва чекка ҳудудларда мактабгача таълим ёшидаги болалар қамровини ошириш тўғрисидаги маърузалар тингланди.

Вилоят Aвгуст конференсиясининг ахборот-коммуникация технологиялари йўналиши бўйича шўъба йиғилиши Иштихон туманида ўтказилди.

25-08-2021 22:14   147

Шўъба йиғилишида туман ва шаҳар мактабгача таълим бўлимларининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассислари ва Иштихон туманидаги мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирок этишди.

Август кенгаши йиғилишларида янги режа ва вазифалар белгиланди.

25-08-2021 13:46   127

Булунғур туманидаги Педагогика коллежида вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг барча туман ва шаҳар бўлимларида фаолият юритаётган Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўба ходимларининг 2021-2022 ўқув йили олдидан Aвгуст Кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Матбуот анжумани: муҳокама марказида мактабгача таълим тизимидаги ўзгаришлар

19-08-2021 16:12   119

Жорий йил 17 август куни туман мактабгача таълим бўлими мудири Фазогир Ҳотамов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. “Булунғур ҳаёти” газетаси мажлислар залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда эркин тингловчилар иштирок этишди.

Мактабгача таълим вазирлиги ва тадбиркорлар ўртасида битим имзоланди.

29-07-2021 10:30   173

Жорий йилнинг июл ойи охида Булунғур туманидаги Истиқлол, Каттақишлоқ, Дўстлиқ, Мингчинор, Ниёзмат, Боғбон, Исори ўроқли, Эрганакли, Улуғбек, Эсонтурди, Авлиё Парпи, Мехржон, Янгиқўрғон, Бешқўтон МФЙларда ташаббускор тадбиркорлар томонидан ўз хонадонларида 25 ва 50 ўринга мўлжалланган янги 15 та мактабгача таълим вазирлиги ҳамда тадбиркор ўртасида икки томонлама тузилган битимлар ўз эгаларига топширилди.