Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Ёзги соғломлаштириш даври мактабгача таълим ташкилотларида болаларни соғломлаштириш ва чиниқтириш ишларини ташкил этиш учун энг қулай вақтдир.

Фаслларнинг ичида энг ажойиб таассуротларга эга бўлган ёз ойи болаларда теварак атрофга бўлган муносабатларини ойдинлаштириб, ўз ишларидан ва табиатдан завқланиш имкониятларини яратиш билан бирга, уларнинг жисмоний ва ақлий салоҳиятларини яна бир карра оширади. Бола организмининг жисмонан соғлом бўлиши ва чиниқиши учун зарурий шароитлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Ёзги соғломлаштириш тадбирларини самарали ўтказилиши мактабгача таълим ташкилотининг ўз вақтида ва пухта тайёргарлик кўришига боғлиқдир. Шу сабабли Булунғур мактабгача таълим бўлими томонидан тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотларида режа асосида чиниқтириш, соғломлаштириш, кўнгилочар тадбирлари ташкил этилган.

Айниқса, мактабгача таълим ташкилотларида ёзги соғломлаштириш даврига мўлжалланган болажонлар ва тарбиячилар учун махсус формалар ташкил этилганлиги болаларнинг жисмоний ва психалогик ривожланишида муҳим аҳамият касб этади.


Охирги ўзгариш вақти: 03/06/2021 09:51;   Кўрилганлиги: 162
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/yozgi-soglomlashtirish-davri-maktabgacha-talim-tashkilotlarida-bolalarni-soglomlashtirish-va-chiniqtirish-ishlarini-tashkil-etish-uchun-eng-qulay-vaqtdir
Чоп этилган вақт: 27/09/2021 07:23