Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Йил якуни билан мактабгача таълим ташкилотлари яна биттага кўпайди.24.12.2020 йил

Жорий йил 24 декабр куни Булунғур тумани Мингтепа маҳалласида 100 ўринга мўлжалланган “Шозамон” номли давлат-хусусий шериклик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди.Муассасанинг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Б.Илъчиев, туман мактабгача таълим бўлими, нуронийлар ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

 Очилиш маросимида сўзга чиққан ҳоким ўринбосари мазкур таълим ташкилотида болажонлар учун ҳам, тарбиячи ходимлар учун ҳам барча қулайликлар яратилганлигини билдириб, маҳалла аҳлини янги таълим ташкилоти билан табриклади.

Маълумот учун, мазкур мактабгача таълим ташкилоти 2 млрд. 774 млн. сўм маблағ эвазига барпо этилди.


Охирги ўзгариш вақти: 24/12/2020 17:02;   Кўрилганлиги: 298
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/yil-yakuni-bilan-maktabgacha-talim-tashkilotlari-yana-bittaga-kopaydi24122020-yil
Чоп этилган вақт: 20/10/2021 21:49