Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Хотин-қизлар волейболда беллашди

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилаётган “Ёшлар ойлиги” тадбирлари доирасида бугун болалар ва ўсмирлар спорт мактаби Мингчинор филиалида навбатдаги спорт тадбири бўлиб ўтди.Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман мактабгача таълим бўлими, туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда хотин-қизлар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича туман биринчилиги ўтказилди.

Ҳакамлар ҳайатининг якуний хулосасига кўра:

1-ўринни 17-умумтаълим маактаби ўқувчи қизлари жамоаси;

2-ўринни 11-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти жамоаси;

3-ўринни 42-умумтаълим мактаби ўқитувчилари жамоаси қўлга киритди.

Мусобоқа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.


Охирги ўзгариш вақти: 16/06/2021 20:19;   Кўрилганлиги: 141
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/xotin-qizlar-voleybolda-bellashdi
Чоп этилган вақт: 23/10/2021 10:44