Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Вилоят Мактабгача таълим бошқармасининг анъанавий август кенгаши онлайн тарзда ўтказилди.

Унда 2020-2021 ўқув йили сарҳисоби ва янги ўқув йили режалари, таълим-тарбия сифат ва самарадорлигини оширишга қаратилган устувор вазифалар, олис ва чекка ҳудудларда мактабгача таълим ёшидаги болалар қамровини ошириш тўғрисидаги маърузалар тингланди.

2020-2021 ўқув йилида соҳада фидойилик кўрсатган педагог-ходимлар вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаси билан тақдирландилар.


Охирги ўзгариш вақти: 27/08/2021 22:53;   Кўрилганлиги: 44
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/viloyat-maktabgacha-talim-boshqarmasining-ananaviy-avgust-kengashi-onlayn-tarzda-otkazildi
Чоп этилган вақт: 27/09/2021 07:18