Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Вилоят Aвгуст конференсиясининг ахборот-коммуникация технологиялари йўналиши бўйича шўъба йиғилиши Иштихон туманида ўтказилди.

Шўъба йиғилишида туман ва шаҳар мактабгача таълим бўлимларининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассислари ва Иштихон туманидаги мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирок этишди.

Йиғилишда Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизими-Опен ЭМИС дастурида ишлаш, ташкилотда ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди ва келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.


Охирги ўзгариш вақти: 27/08/2021 21:22;   Кўрилганлиги: 41
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/viloyat-avgust-konferensiyasining-axborot-kommunikatsiya-texnologiyalari-yonalishi-boyicha-shoba-yigilishi-ishtixon-tumanida-otkazildi
Чоп этилган вақт: 27/09/2021 06:44