Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

“Кичкинтой-ширинтой” оммавий спорт мусобақаси туман босқичи ўтқазилди.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 26 июндаги “Республикада “Кичкинтой -Ширинтойлар” оммавий спорт мусобақасини ўтказиш тўғрисида”ги 432-сонли буйруғи, хамда вилоят мактабгача таълим бошқармасининг 2018 йил 2 июлдаги 986/1-сонли, Самарқанд вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг 2018 йил 2 июлдаги 11-сонли қўшма буйруғи  ижросини таъминлаш мақсадида.

 Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия вазирлиги ва мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 28 майдаги “Республикада “Кичкинтой-Ширинтойлар” оммавий спорт мусобақасини ўтказиш тўғрисида”ги низоми  асосида  Булунғур туман  мактабгача таълим бўлимининг 2018 йил 16 июлдаги 99-сонли буйруғи  асосида тумандаги мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида Кичкинтой-Ширинтойлар” оммавий спорт мусобақасининг туман босқичи   ўтказилди. “Кичкинтой-Ширинтойлар” оммавий спорт мусобақасининг туман босқичида  фаҳрли I-ўринни  17-сон    мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари, II-ўринни 1-сон мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари, III-ўринни 11-сон мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари  эгаллади.

Мусобақада иштирок этган мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари туман мактабгача таълим бўлими ҳамда таълим,фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Охирги ўзгариш вақти: 27/07/2018 12:27;   Кўрилганлиги: 608
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/tumanida-kichkintoy-shirintoy-ommaviy-sport-musobaqasi-tuman-bosqichi-otqazildi
Чоп этилган вақт: 30/05/2020 05:52