Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Туман мактабгача таълим бўлими Давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўъбаси томонидан “Маданият, одоб-ахлоқ, педагог махорати” мавзусида 10- сон МТМда семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” ги 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон қарори ҳамда Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 19-июлдаги 528-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида.

Мактабгача ёшдаги болаларни мактабгача таълим муассасаларида хар томонлама ривожлантириш, таълим-тарбия бериш, кўникма ва малакаларини шакллантириш ва мактаб таълимига тайёрлаш бўйича давлат талабларини тўлақонли бажариш, мактабгача ёшдаги болаларда жисмоний ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена, ижтимоий коммуникатив ривожланиш, нутқ ўқиш ва чет тилларни ўрганиш, билиш жараёни, дунё ҳақидаги билимлар ва дунёни англаш, ижодий-эстетик ривожланишини таъминлаш ҳамда мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларининг педагогик махоратини ошириш, ташаббускорлиги, масъулияти ҳамда ижодкорлигини ривожлантириш,  мақсадида 10-сон мактабгача таълим муассасасида  “Маданият, одоб-ахлоқ, педагог маҳорати” мавзусида семинар ўтказилди.


Охирги ўзгариш вақти: 13/12/2018 15:05;   Кўрилганлиги: 613
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/tuman-maktabgacha-talim-bolimi-davlat-va-nodavlat-maktabgacha-talim-muassasalari-hamda-oqitishning-muqobil-shakllarini-tashkil-etish-shobasi-tomonidan-madaniyat-odob-axloq-pedagog-maxorati-mavzusida-10-son-mtmda-seminar-otkazildi
Чоп этилган вақт: 12/05/2021 13:45