Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Tаътил даврида таълим-тарбия жараёни тўхтаб қолмайди.25.05.2020 йил

Инсоният ўтган йилларда қанчадан-қанча синовли кунларни бошдан ўтказди. Бугун дунёни қамраб олган коронавирус инфекцияси ҳам барча давлатлар олдига, инсонлар зиммасига катта масъулият юклади. Вируснинг хавф ва зарарларини ўз вақтида тўғри баҳолаган мамлакатимиз карантин даврида амалга оширилиши зарур бўлган тадбирларни белгилаб олди.  Шу ўринда Мактабгача таълим вазирлиги томонидан хам короновируснинг олдини олишга доир белгиланган чораларга мувофик жорий йил 16 мартдан мамлакатимиздаги барча турдаги МТТ фаолияти тўхтатилди.

      Карантин муддати тугагунга қадар мактабгача таълим ташкилотларида, Давлат хизматлари агентлиги томонидан йўлланма бериш тўхтатилди, хамда барча турдаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида дезинфекция тадбирлари амалга оширилди. Шу давр мобайнида Фарзандларимизга таълим-тарбия беришда узилиш бўлмаслиги кераклиги инобатга олиниб, мактабгача ёшдаги  болаларнинг билим олишлари ҳамда бўш вақтини мазмунли ўтказишлари учун мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига хам масофадан таълим-тарбия олишлари жорий этилди. Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳам бир қатор лойиҳаларни амалга оширди.  Жумладан, болаларга сифатли ва самарали таълим беришда ота-оналарга кўмак бериш мақсадида “Робоборик билан ўқувчи бўл!” онлайн курсидан бепул фойдаланиш имкони тақдим этилди.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ёрдамида “Онлайн болалар боғчаси” дастури йўлга қўйилди. Дастур “Илк қадам” ва “Ақлвой” таълим лойиҳаларини қамраб олган. Карантин эълон қилинган кундан бошлаб тумандаги МТТ тарбияланаётган  тарбияланувчиларга онлайн ва  масофавий таълим – тарбия бериш учун туман мактабгача таълим  бўлими ва МТТ да ота-оналар билан ҳамкорликдаги  “Ота-оналар ва педагоглар” телеграмм гурухлари ташкил этилди.Бунинг учун мактабгача таълим вазирлигининг  аввалдан ташкил этилган электрон таълим порталидаги мавжуд ўқув ва машғулот материаллари базасидан фойдаланиб келинмокда.Тарбиячилар ота оналар билан мунтазам боғланиб мулоқотда бўлишиб  масофадан топширикларларни бериб ва  уларга хафта мавзулари асосида болажонлар билимини мустахкамлаш борасида тушунчалар бериб боришяпти.

Бу каби амалга оширилаётган ишлар тарбияланувчиларга ҳар бир машғулот  ва мавзу билан танишиш, машғулот турига қараб олдиндан тайёргарлик кўриш, мавзу юзасидан туғилажак саволларни олдиндан тайёрлаш, ҳамда мустақил ўқиш кўникмасини болажонларда шакллантириш имконини яратмоқда.Мана шундай эл бошига иш тушганда бирдамлик, ҳамжиҳатлик билан синовли кунларни енгишимиз, барча карантин қоидаларига амал қилишимиз зарур.


Охирги ўзгариш вақти: 25/05/2020 16:26;   Кўрилганлиги: 285
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/tatil-davrida-talim-tarbiya-jarayoni-toxtab-qolmaydi25052020-yil
Чоп этилган вақт: 08/05/2021 03:54