Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5 та муҳим ташаббусни кенг оммага тарғиб этиш ва ёшларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларни соғлом- бақувват қилиб тарбиялаш, ёзги соғломлаштириш мавсумини мазмунли ўтказиш мақсадида,тумандаги барча мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари иштирокида “Спортчи болажон” спорт мусобақасининг ҳудудий ва туман босқичлари бўлиб ўтди.

Мусобақада   7-сон МТТ ҳамда ЯТТ Мусирова Сожиданинг оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари олий ўринга,   13-сон МТТ ҳамда ЯТТ Тўрақулова Гулнозанинг оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари фахрли 1 ўринга лойиқ деб топилди.

           Мусобақага ғолиб бўлганларга ҳамда фаол иштирок этганларга   туман мактабгача таълим бўлимининг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсталик совғалари тантанали равишда тақдим этилди.

 


Охирги ўзгариш вақти: 24/07/2019 14:27;   Кўрилганлиги: 487
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/sportchi-bolajon-ozbekiston-respublikasi-prezidentining-5-ta-muhim-tashabbusni-keng-ommaga-targib-etish-va-yoshlarni-jismoniy-tarbiya-va-sportga-keng-jalb-etish-ularni-soglom-baquvvat-qilib-tarbiyalash-yozgi-soglomlashtirish-mavsumini-mazmunli-otkazish-ma
Чоп этилган вақт: 31/07/2021 02:02