Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Собиқ коллеж биносида мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади.18.01.2020 йил

Жорий йилнинг 18 январь куни собиқ, Булунғур саноат касб-ҳунар коллежи биносида туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 6-сон мактабгача таълим ташкилотининг филиали очилиш маросими бўлиб ўтди. Очилиш маросимида туман мактабгача таълим бўлими масъуллари, жамоат ташкилоти вакиллари, маҳалла аҳли иштирок этишди.

Мактабгача таълим ташкилотида 4 та асосий ва 2 та қисқа муддатли гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилиши режалаштирилган. Болажонлар учун барча қулайликларга ва моддий техник базага эга рус тили, инглиз тили, қизлар учун рақс ва гимнастика, ўғил болалар учун кураш ва таэквондо каби жами 7 та марказ фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, ушбу коллеж биноси жойлашган “Кичик Килдон” маҳалласида шу кунга қадар бирорта ҳам мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритмаётган эди. 150 ўринга мўлжалланган ушбу мактабгача таълим ташкилоти негизида 20 та янги иш ўринлари яратилди.


Охирги ўзгариш вақти: 20/01/2020 09:02;   Кўрилганлиги: 96
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/sobiq-kollej-binosida-maktabgacha-talim-tashkiloti-ish-boshladi18012020-yil
Чоп этилган вақт: 02/04/2020 15:47