Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

САЙЁР ҚАБУЛ МУАММОЛАРГА ЕЧИМ

Булунғур тумани Истиқлол МФЙ да жойлашган Булунғур Педагогика коллежида вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан сайёр қабул ўтказилди. Унда мактабгача таълим ташкилотларини жиҳозлаш, таъмирлаш, иссиқлик тизими ва тоза ичимлик суви билан таъминлаш, шунингдек бўш иш ўринлари юзасидан 19 та мурожаат ўртага ташланди.

Шундан 16 та мурожаат шу жойнинг ўзида, Булунғур тумани мактабгача таълим бўлими маъсуллари ҳамда туман давлат мактабгача таълим ташкилотлари директорлари томонидан фуқароларнинг мурожаатларини қисқа муддатларда бартараф этиш чора-тадбирлари белгиланди. 3 та мурожаат мактабгача таълим бошқармаси ваколати доирасида ечилиш тартиби белгиланиб, фуқароларни қийнаб келаётган муаммолар юзасидан аниқ йўналишлар белгиланди.


Охирги ўзгариш вақти: 10/09/2021 17:38;   Кўрилганлиги: 23
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/sayyor-qabul-muammolarga-echim
Чоп этилган вақт: 27/09/2021 07:28