Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2018 йил 13 декабрдаги 08-3227-сонли топшириғига асосан 3-сонли мактабгача таълим муассасасида туман мактабгача таълим бўлими ҳамда туман ДСЭНМ ҳамкорлигида “МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ” мавзусида мактабгача таълим муассасалари ошпазлари учун семинар бўлиб ўтди.

Семинарга туман мактабгача таълим бўлими мудири, бўлим ходимлари, туман ДСЭНМ маъсул ходимлари ҳамда тумандаги барча мактабгача таълим муассасалари ошпазлари қатнашдилар.

Мактабгача таълим муассасалари ошхонасининг жиҳозланиши, мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларининг соғлом овқатланиши,  мактабгача таълим муассасаларида  таом тайёрлаш жараёнида технология қоидаларига амал қилиш ҳамда ошпазлар томонидан таом тайёрлаш жараёнида санитария ва гигиена қоидалари ва гигиена нормативларига риоя қилиш мавзуларида ошпазларга тушунчалар берилди.

 


Охирги ўзгариш вақти: 04/03/2019 06:26;   Кўрилганлиги: 692
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/ozbekiston-respublikasi-prezidenti-administratsiyasining-2018-yil-13-dekabrdagi-08-3227-sonli-topshirigiga-asosan-samarqand-viloyati-bulungur-tumanidagi-3-sonli-maktabgacha-talim-muassasasida-tuman-maktabgacha-talim-bolimi-hamda-tuman-dsenm-hamkorligida-m
Чоп этилган вақт: 20/10/2021 22:49