Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!

Уйғониш ва янгиланиш, қут-барака элчиси Наврўзи айём шукуҳидан диллар яйрамоқда. Тинч ва осойишта юртимизга тўй-томоша, байрамлар ярашади. Наврўз ўзаро қадр-қиммат, ҳайру-саҳоват, меҳр-оқибат тимсолидир. Эзгулик, саҳоватга йўғрилган уйғониш, яшариш айёми бу йил дилларимизни яна қувончу-шодликка чулғайди.Наврўз халқимизда тинчлик, баҳамжиҳатлик, ҳайру-саҳоватга чорламоқда. Ҳурматли ватандошлар! Сизларни мана шу гўзал ва тароватли Наврўз айёми билан чин-дилдан қутлаймиз. Сизларга аввало соғлик-омонлик, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, бахт-саодат тилаймиз. Наврўз оламининг ҳаётбахш нур-зиёси қалбингизни поклаб нурафшон айласин. Булунғур туман Мактабгача таълим бўлими.

.


Охирги ўзгариш вақти: 03/04/2021 14:10;   Кўрилганлиги: 238
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/navroz-ayyomingiz-muborak-bolsin
Чоп этилган вақт: 23/10/2021 12:08