Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Матбуот анжумани: муҳокама марказида мактабгача таълим тизимидаги ўзгаришлар

Жорий йил 17 август куни туман мактабгача таълим бўлими мудири Фазогир Ҳотамов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. “Булунғур ҳаёти” газетаси мажлислар залида бўлиб ўтган матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда эркин тингловчилар иштирок этишди.

Матбуот анжуманида маълум қилинишича, ҳозирги кунда Булунғур туман мактабгача таълим бўлими тасаруфида 29 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари, 2 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари, 5 та давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари, 114 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритмоқда. Туманда 17 600 нафар 3-7 ёшли болалардан 12 706 нафари, яъни 72.1 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинган.

Хусусан, 2021 йил давомида 20 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш режалаштирилган эди. Aмалда 2021 йил бошидан ҳозирги кунга қадар туманда 49 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди. Бундан ташқари, шу вақтга қадар уларга 25 тага қадар бола қабул қилиш мумкин бўлган бўлса, янги ўқув йилидан 50 нафаргача болаларни қамраб олишга рухсат етилмоқда. Бу ҳам ўз навбатида, қамров ортишига ва янги иш ўринлари яратилишига олиб келади.

Шунингдек, айни вақтда болаларни мактабдан олдинги таълимга қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада эса халқ таълими тасарруфидаги умумтаълим мактаблари билан яқиндан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. Хусусан, бу жараёнга умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқитувчилари шартнома асосида жалб этилмоқда. - Натижада ҳам кадр ҳам жой масаласи бир вақтда ижобий ҳал этилмоқда, дейди бўлим мудири Ф.Ҳотамов. Матбуот анжумани давомида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.


Охирги ўзгариш вақти: 19/08/2021 17:09;   Кўрилганлиги: 43
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/matbuot-anjumani-muhokama-markazida-maktabgacha-talim-tizimidagi-ozgarishlar
Чоп этилган вақт: 27/09/2021 06:20