Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Мактабгача таълим вазири Самарқанд вилояти Булунғур туман Педагогларни тайёрлаш коллежи ва Давлат мактабгача таълим ташкилотларига ташриф буюрди.

Жорий йилнинг 15 апрел куни Мактабгача таълим вазири Самарқанд вилояти Булунғур туман Педагогларни тайёрлаш коллежи ва Давлат мактабгача таълим ташкилотларига ташриф буюди. Педагогика коллежида "Мактабгача таълим" йўналиши бўйича 215 нафар талаба таҳсил олади. Вазир талабаларга яратилган шароитлар билан танишиб, улар билан дилдан сухбат қурди.

Коллеж кутубхонасини ҳам кўздан кечириб, сақланаётган саккиз мингдан ортиқ китоб, шунингдек, уч минг - электрон шаклда китоблар мавжудлигини кўриб, пештоқдаги китоблар сафига мактабгача таълим ва тарбияни ўргатувчи тематик қўлланмаларни ҳам киритиш кўрсатмасини берди.Малака ошириш институти мутахассислари билан биргаликда маънавият ва маърифат соатларини ўтказиш топширилди.

Маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари вазирдан болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни ошириш учун оилавий типдаги болалар боғчаларини яратишда кўмаклашишни сўради. Айни пайтда Булунғур туманида болалар қамрови 66,1% ни ташкил етади. Жорий йил охиригача янги ДМТТлар қурилиши ва оилавий МТТ яратилиши туфайли бу кўрсаткични 70 фоизга етказиш режалаштирилган.

Мактабгача таълим соҳасида кластер тизимини амалга ошириш мақсадида, 2020 йилдан бошлаб Педагогика коллежлар қошида Давлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилмоқда. Шу тизим Булунғур педагогика коллежида ҳам амалга оширилди.Унинг қошида 150 ўринли 34-сон Давлат мактабгача таълим ташкилоти иш фаолиятини бошлаган. Ташкилотда фаолият юритаётган педагог тарбиячиларни билим малакаларини ўрганиш учун вазир уларни савол-жавобга тутди, сўнг, болажонлар томонидан бир неча тилларда шеърлар тингланди.

Кейинги ташрифнинг манзили туман марказидаги 1-сон Давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлди. Ташкилотда болажонлар учун яратилган шароитлар ва уларга таълим ва тарбия бериш жараёнларини кўздан кечирди. Тарбиячилар томонидан беш ташаббус ҳамда Давлат дастури Илк қадам доирасида олиб борилган ишлар билан танишди.


Охирги ўзгариш вақти: 16/04/2021 23:17;   Кўрилганлиги: 205
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/maktabgacha-talim-vaziri-samarqand-viloyati-bulungur-tuman-pedagoglarni-tayyorlash-kolleji-va-davlat-maktabgacha-talim-tashkilotlariga-tashrif-buyurdi
Чоп этилган вақт: 31/07/2021 02:42