Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Келажак авлод камолоти муҳим масала.03.02.2021йил

Келажагимиз эгалари бўлган ёш авлод камолотига боғча ёшиданоқ эътибор қаратиш, улар таълим-тарбия олаётган масканда етарли шарт-шароитларни яратиш давр талаби. Жорий йилнинг 3 феврал куни Булунғур туманида вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Раҳмонов ва туман мактабгача таълим бўлими мутасаддилари, мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирокида ўтказилган мулоқотда болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш шароитларини яратиш, таълим сифатини ошириш, болаларни мактабга сифатли тайёрлашни тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурларини жорий этиш, педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш механизмини такомиллаштириш, соғлом овқатлантиришга аҳамият қаратиш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди.

Вазифалар ижроси юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди. Мулоқот доирасида тумандаги 23-МТТда тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, таълим-тарбия машғулотлари жараёни, ошхонадаги соғлом овқатлантириш рациони ҳам кўздан кечирилди.


Охирги ўзгариш вақти: 03/02/2021 20:42;   Кўрилганлиги: 95
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/kelajak-avlod-kamoloti-muhim-masala03022021yil
Чоп этилган вақт: 12/05/2021 14:55