Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Келажак авлод камолоти муҳим масала.

Келажагимиз эгалари бўлган ёш авлод камолотига боғча ёшиданоқ эътибор қаратиш, улар таълим-тарбия олаётган масканда етарли шарт-шароитларни яратиш давр талаби. Жорий йилнинг 19 апрел куни Булунғур тумани Педагогика коллежи мажлислар залида туман мактабгача таълим бўлими мудири Ф.Хотамов томонидан йиғилиш ўтказилди.

Туман мактабгача таълим бўлимининг мутасадди ҳодимлари, Педагогика коллежи директори Ю.Жуманазарова ва мактабгача таълим ташкилотлари директорлари иштирокида ўтказилган йиғилишда болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш шароитларини яратиш, таълим сифатини ошириш, болаларни мактабга сифатли тайёрлашни тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурларини жорий этиш, педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш механизмини такомиллаштириш, соғлом овқатлантиришга аҳамият қаратиш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди.

Вазифалар ижроси юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва вазифалар берилди. Йиғилиш сўнгида таълим-тарбия жараёнида фаол иштирок этиб келаётган Давлат мактабгача таълим ташкилотлари директорларига туман мактабгача таълим бўлими мудири Ф.Хотамов томонидан миннатдарчилик билдирилиб, ташаккурномалар билан тақдирланишди.


Охирги ўзгариш вақти: 19/04/2021 20:14;   Кўрилганлиги: 56
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/kelajak-avlod-kamoloti-muhim-masala
Чоп этилган вақт: 12/05/2021 14:11