Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Жорий йилнинг 6 апрел куни туман мактабгача таълим бўлими Давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўъбаси томонидан “Давлат талаблари ва Илк қадам” ўқув дастури асосида “Пахлавон” оилавий мактабгача таълим муассасасида семинар ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 528-сонли қарори   ҳамда   Мактабгача   таълим   вазирининг   2018 йил 15   августдаги  ”Давлат мактабгача таълим муассасаларининг иш ҳужжатлари тўғрисида” 183-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, оилавий мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия сифатини ошириш , педагог кадрларнинг кўникма ва малакаларини шакллантириш, мактаб таълимига тайёрлаш бўйича давлат талабларини тўлақонли бажариш мақсадида оилавий мактабгача таълим муассасалари  педагог ходимлари учун ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.


Киритилган вақти: 06/04/2019 13:46;   Кўрилганлиги: 474
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/joriy-yilning-6-aprel-kuni-tuman-maktabgacha-talim-bolimi-davlat-va-nodavlat-maktabgacha-talim-muassasalari-hamda-oqitishning-muqobil-shakllarini-tashkil-etish-shobasi-tomonidan-davlat-talablari-va-ilk-qadam-oquv-dasturi-asosida-paxlavon-oilaviy-maktabgac
Чоп этилган вақт: 30/05/2020 05:11