Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Жорий йилнинг 4 ноябр куни Булунғур тумани 9-сонли МТТ биносида Булунғур мактабгача таълим бўлимининг эксплуатация ва таъмирлаш хизмати ва туман МТТ ларнинг хўжалик мудирлари, ўт ёқувчи маъсул ҳодимлари билан биргаликда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва беталофат ўтказиш, иссиқлик тизимини мунтазам ишлашини назорат қилиш, ёнғин хавфсизлик қоидаларига амал қилиш тўғрисида йиғилиш бўлиб ўтди.04.11.2019 йил

  Йиғилишда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июльдаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳани    2019/2020 йилларда куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-4407-сонли қарори, Самарқанд вилоят ҳокимлигининг 2019 йил 25 октябрдаги 211-Ф сонли фармойиши, Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқармасини 2019 йил 30 октябрдаги 01-07/20-1752-сонли ҳати тўғрисида батафсил тушунтириш берилди.

Шунингдек, йиғилишда мактабгача таълим  ташкилотларида куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш, иссиқлик тизимини мунтазам ишлаши назорат қилиш, куз-қиш мавсуми даврида содир бўладиган авария холатларини тезкорлик билан бартараф этиш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси тўғрисида батафсил маълумот берилди.


Охирги ўзгариш вақти: 05/11/2019 10:13;   Кўрилганлиги: 56
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/joriy-yilning-4-noyabr-kuni-bulungur-tumani-9-sonli-mtt-binosida-bulungur-maktabgacha-talim-bolimi-va-tuman-mtt-larning-mudiralari-xojalik-bolimi-raxbarlari-bilan-birgalikda-kuz-qish-mavsumiga-tayyorgarlik-va-betalofat-otkazish-issiqlik-tizimini-muntazam-
Чоп этилган вақт: 21/11/2019 10:16