Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Жорий йилнинг 30 май куни Туман ҳудудидаги Қўнғирот,Мингтепа,Хўжабачча махалла фуқаролар йиғини ҳудудида 3 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятин бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги “Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти тўғрисида”ги №595-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.Бугунги кунда ташаббускор тадбиркор томонидан ташкил этилган оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасасида болажонларнинг сифатли таълим-тарбия олишлари, соғлом улғайишлари учун етарли қулайликларга эга.

Муассасанинг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Б.Ильчиев, туман мактабгача таълим бўлими мудири У.Гўбаева, туман ИИБ бошлиғи Б.Жўрақулов, туман Прокурори А.Абдурахмонов хамда нуроний отахонлар, онахонлар, махалла фаоллари ва бошқа меҳмонлар иштирок этишди ҳамда муассасада яратилган шароитлар билан танишишди.


Охирги ўзгариш вақти: 31/05/2019 13:28;   Кўрилганлиги: 634
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/joriy-yilning-30-may-kuni-tuman-hududidagi-qongirotmingtepaxojabachcha-maxalla-fuqarolar-yigini-hududida-3-ta-oilaviy-nodavlat-maktabgacha-talim-muassasasi-oz-faoliyatin-boshladi
Чоп этилган вақт: 20/10/2021 22:43