Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Жорий йилнинг 29 август куни Туман мактабгача таълим тизими ходимларининг "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида Анъанавий август анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманга туман ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Б.Ильчиев, Миллий тикланиш демократик партияси Булунғур туман кенгаши раиси А.Шокиров, сектор раҳбарлари, туман педагогика коллежи раҳбари Ю.Жуманазарова ва мактабгача таълим бўлими ходимлари ҳамда тумандаги барча мактабгача таълим муассасаларидан 100 нафар раҳбар ва ходимлар иштирок этишди.Анъанавий август анжуманида тизимдаги мавжуд муаммолар таҳлил қилиниб келгусида бажариладиган ишлар режаси белгилаб олинди.

Анжуманда бир гуруҳ соҳа ходимлари Мактабгача таълим бошқармасининг ҳамда туман мактабгача таълим бўлимининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Охирги ўзгариш вақти: 29/08/2019 11:43;   Кўрилганлиги: 282
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/joriy-yilning-29-avgust-kuni-tuman-maktabgacha-talim-tizimi-xodimlarining-jonajon-ozbekistonim-mangu-bol-omon-shiori-ostida-ananaviy-avgust-anjumani-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 28/02/2020 06:55