Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Жорий йилнинг 18 сентябр куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 391-сонли қарори ҳамда Мактабгача таълим вазирининг 2019 йил 14 августдаги “Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш хужжатлари тўғрисида” 139-сонли буйруғини таъминлаш мақсадида семинар бўлиб ўтди.

Семинарга туман мактабгача таълим бўлими ташкилотлари мудиралари, методистлари  ҳамда  тарбиячилар  таклиф этилиб, семинарни мактабгача таълим бўлими мудири У.Гўбаева очиб берди. У.Гўбаева сўзида тумандаги мактабгача таълим сохасида олиб борилган ишлар тўғрисида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор фармон, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ижросининг бажарилиши юзасидан тушунчалар бериб ўз таклифларини билдирди.


Киритилган вақти: 19/09/2019 20:15;   Кўрилганлиги: 67
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/joriy-yilning-18-sentyabr-kuni-ozbekiston-respublikasi-vazirlar-mahkamasining-2019-yil-13-maydagi-maktabgacha-talim-tashkilotlari-faoliyatini-yanada-takomillashtirish-chora-tadbirlari-togrisida-gi-391-sonli-qarori-hamda-maktabgacha-talim-vazirining-2019-y
Чоп этилган вақт: 21/11/2019 11:08