Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Жорий йилнинг 16 октябр куни Булунғур тумани мактабгача таълим бўлими ва туман давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази билан ҳамкорликда тумандаги МТТларда соғлом овқатланишни ташкил этиш ва овқатдан оммавий заҳарланишни олдини олиш бўйича туман педагогика коллежида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда тумандаги МТТларнинг мудиралари, ҳамширалари, ошпаз ҳамда ҳўжалик мудирлари иштирок этиб, уларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 июлдаги “Давлат мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 626-сонли қарори ҳамда МТТларда бажарилиши лозим бўлган санитария талаблари тўғрисида батафсил тушунтириш берилди.

Шунингдек, кун тартибдаги масала юзасидан туманд ДСЭНМ мутахассислари томонидан МТТлар ходимларининг саволларига тегишли жавоб ва тушунтиришлар берилди.


Охирги ўзгариш вақти: 17/10/2019 07:41;   Кўрилганлиги: 111
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/joriy-yilning-16-oktyabr-kuni-bulungur-tumani-maktabgacha-talim-bolimi-va-tuman-davlat-sanitariya-va-epideomologiya-nazorati-markazi-bilan-hamkorlikda-tumandagi-mttmlarda-soglom-ovqatlanishni-tashkil-etish-va-ovqatdan-ommoviy-zaharlanishni-oldini-olish-bo
Чоп этилган вақт: 21/11/2019 10:43