Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Жорий йилнинг 10 октябр куни Булунғур туман мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 13-сонли мактабгача таълим ташкилотида Самарқанд вилояти ХТХҚТМОҲМ “Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари” кафедраси ва Булунғур туман Мактабгача таълим бўлими хамкорлигида “Мактабгача таълим ташкилотида ўқув тарбиявий жараённи режалаштириш ” мавзусида илмий амалий семинар бўлиб ўтди.

Илмий амалий семинарда Булунғур туман мактабгача таълим бўлими мудири У.Гўбаева сўзга чиқиб ҳозирги кунда туманимизда мактабгача таълим соҳасида олиб борилган ишлар тўғрисида гапириб ўтди.Шундан кейин Самарқанд вилояти ХТХҚТМОҲМ  “Мактабгача, бошланғич ва махсус таълим методикалари” кафедраси ўқитувчиси З.Қаршиева ва М.Нигматовалар Мактабгача таълим вазирлигининг  2019 йил 30 сентябридаги 155-сонли буйруғи билан тарбиячиларга “Мактабгача таълим ташкилотида ўқув тарбиявий жараённи режалаштириш”  бўйича  тарбиячиларга  тушунчалар  бериб  ўзгаришлар билан таништирди.

Семинар    давомида 13-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари томонидан гимнастика рақслари ва миллий рақслар ижро этилди. Семинарга барча давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбиячиларидан вакиллар иштирок этишди.  


Охирги ўзгариш вақти: 11/10/2019 16:04;   Кўрилганлиги: 127
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/joriy-yilning-10-oktyabr-kuni-bulungur-tuman-maktabgacha-talim-bolimi-tasarrufidagi-13-sonli-maktabgacha-talim-tashkilotida-samarqand-viloyati-xtxqtmohm-maktabgacha-boshlangich-va-maxsus-talim-metodikalari-kafedrasi-va-bulungur-tuman-maktabgacha-talim-bol
Чоп этилган вақт: 21/11/2019 10:44