Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Жорий йилнинг 10 май куни «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» касбий кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Мактабгача таълим муассасалари педагог ходимларининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, илғор педагог тажрибаларни  оммалаштириш, таълим-тарбия жараёнига “Илк қадам” мактабгача  таълим  муассасалари ёшдаги болаларни ривожланишига қўйиладигаан давлат  талаблари асосида янги педагогик технологияларни жорий этиш, мактабгача  таълим тизимида фаолият юритиб келаётган ижодкор ва иқтидорли педагогларни рағбатлантириш  мақсадида «Йилнинг энг яхши тарбиячиси» касбий кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда “Энг яхши методист тарбиячи” 1-сон мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Р.Турапова, “Энг яхши ижодкор  тарбиячи” 11-сон мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Ш.Кучкарова, “Иннавацион ва ахбарот техналогияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи” 9-сон мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси С.Қўзиевалар қўлга киритиб вилоят босқичига тавсия этилди.

Кўрик танловда ғолиблар ва фаол иштирок этганларга фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди

 


Киритилган вақти: 10/05/2019 18:13;   Кўрилганлиги: 603
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/joriy-yilning-10-may-kuni-yilning-eng-yaxshi-tarbiyachisi-kasbiy-korik-tanlovining-tuman-bosqichi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 31/07/2021 01:57