Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Жорий йил 28 август куни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан туманимизда 7 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелда “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3651-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 июлдаги 595-сонли қарорлар ижросини таъминлашда мактабгача таълим соҳасидаги ислоҳатларини амалга оширишда туманимизда 7 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Мархабо Жўшқин нодавлат оилавий мактабгача таълим муассасаси

Қалдирғоч нодавлат оилавий мактабгача таълим муассасаси

Болажон нодавлат оилавий мактабгача таълим муассасаси

Озодбек нодавлат оилавий мактабгача таълим муассасаси

Дилафрўз нодавлат оилавий мактабгача таълим муассасаси

Анбархон она болалари нодавлат оилавий мактабгача таълим муассасаси

Элбекжон нодавлат оилавий мактабгача таълим муассасаси

Очилиш маросимида вилоят мактабгача таълим бошқарма бошлиғи ўринбосари Ш.Рахмонов туман мактабгача таълим бўлими мудири У.Губаева ва 4та сектор раҳбарлари ҳамда махалла фаоллари иштирок этишди. Тарбияланувчиларга туман Хокимлигининг эсталик совғалари тарқатилди.


Охирги ўзгариш вақти: 06/09/2018 08:31;   Кўрилганлиги: 780
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/joriy-yil-28-avgust-kuni-ozbekiston-respublikasi-mustaqilligining-27-yilligi-munosabati-bilan-tumanimizda-7-ta-oilaviy-nodavlat-maktabgacha-talim-muassasalari-ochilish-marosimi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 27/11/2020 11:33