Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Ҳазрат Навоий мероси эъзозда.08.02.2021йил

Юртимизда 9 феврал ғазал мулкининг султони Низомиддин мир Алишер Навоийнинг таваллуд куни кенг нишонланади. Жумладан, жорий йилда ҳам Булунғур туманидаги мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида маънавий-маърифий тадбирлар аллақачон бошланиб кетган.Бугун, 8 феврал куни 17 сонли мактабгача таълим ташкилотида Навоийнинг 580 йиллигига бағишланган байрам хамда беш ташаббус доирасида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда болажонлар томонидан Навоий қаламига мансуб ғазаллар ёд айтилди, куйга айланган ижод наъмуналари асосида рақс томошалари намойиш этилди. Тадбир сўнгида туман прокуратураси хамда мактабгача таълим бўлими томонидан мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиларига эсдалик совғалари топширилди. Эслатиб ўтамиз, бу каби маънавий-маърифий тадбирлар туман бўйлаб давом этмоқда.


Охирги ўзгариш вақти: 08/02/2021 15:15;   Кўрилганлиги: 233
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/hazrat-navoiy-merosi-ezozda08022021yil
Чоп этилган вақт: 20/10/2021 23:23