Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Давлат, нодавлат ва оилавий боғчалар фаолиятини йўлга қўйиш.16.06.2020йил

      Жорий йилнинг 16 июнь куни Самарқанд вилояти мактабгача таълим бошқарма бошлиғи Ш.Рахмонов Булунғур туманига ташриф буюрди. Булунғур туманидаги МТТлар фаолиятини йўлга қўйиш, санитария-гигиения нормаларига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида бошқарма бошлиғи Ш.Рахмонов, Булунғур МТБ мудири У.Губаева билан биргаликда тумандаги “Қирқшоди” МФЙдаги “БОЛАЛИКНИНГ НАФИС ИФОРИ” ва “Килдон”  МФЙдаги “КИЛДОН ЮЛДУЗИ” номли нодавлат, “Улуғбек” МФЙ “МИТТИВОЙ БОЛАЖОН” ДХШ ва ЯТТ Пардаева Нигора оилавий  боғчалар фаолияти билан яқиндан танишишди.

Мактабгача таълим ташкилотлари биноларини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозлаш, ходимлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши ва ижтимоий масофани сақлаши, тана ҳарорати 37 С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходим ва тарбияланувчиларнинг машғулотларга киритмаслик чораларини кўриш, назоратни кучайтириш талаблари қўйилди.

Бундан ташкари,  инвестиция дастури асосида 21 МТТ, 26 МТТ ва 29 МТТларида олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди.


Охирги ўзгариш вақти: 16/06/2020 16:05;   Кўрилганлиги: 481
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/davlat-nodavlat-va-oilaviy-bogchalar-faoliyatini-yolga-qoyish16062020yil
Чоп этилган вақт: 20/10/2021 22:05