Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Буюк шох ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур мероси эъзозда.

Булунғур туман мактабгача таълим ташкилотларида улуғ ўзбек шоири, мутафаккир, тарихчи ва давлат арбоби, марказлашган давлат — бобурийлар салтанати асосчиси Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтмоқда. Жорий йилнинг 12 феврал куни тумандаги 1 ва 7 сонли мактабгача таълим ташкилотларида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллигига бағишланган “Шох ва шоир” мавзусидаги тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда болалар томондан айтилган ғазаллар, ижро этилган куй ва рақслар,миллий ўйинлар, айниқса болалар томонидан Захириддин Мухаммад Бобурнинг ёшлигидан кичик сахна кўринишлари хаммага манзур бўлди. Бундай тадбирлар тумандаги бошқа мактабгача таълим ташкилотларида хам давом этмоқда.


Охирги ўзгариш вақти: 06/03/2021 08:19;   Кўрилганлиги: 180
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/buyuk-shox-va-shoir-zahiriddin-muhammad-bobur-merosi-ezozda12-02-2021yil
Чоп этилган вақт: 31/07/2021 03:41