Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманида коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссиясининг сайёр тартибдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йил 25 март куни Булунғур туман Булунғур маҳаласида жойлашган 23 умумий ўрта таълим мактабида йилда Самарқанд вилоят прокурори Равшан Машарипов бошчилигида коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссиясининг сайёр тартибдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида Булунғур тумани ҳамда Жомбой туманларида содир этилган коррупция жиноятлари комиссия аъзолари ҳамда соҳага алоқадор ташкилотларнинг мансабдор шахслари иштирокида муҳокама қилинди.

Хусусан, Булунғур туманида аниқланган ҳолат юзасидан туман прокурорининг ўринбосари, адлия кичик маслаҳатчиси Суннат Рахимов ахборот берди. Ахборотда маълум қилинишича, 2021 йил 24 март куни Департаментининг Самарқанд вилоят Булунғур бўлими ҳамда ДХХ Булунғур туман бўлинмаси ва Миллий гвардия вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ҳамкорликда фуқаро Д.Қ.нинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, Булунғур туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли Давлат мактабгача таълим ташкилотларидан бирининг директори, ўз мансаб мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқаро Д.Қ.ни ўзи раҳбарлик қилиб келаётган давлат мактабгача таълим ташкилотига тарбиячи ёрдамчиси вазифасига ишга қабул қилиш эвазига, ундан таъмагирлик йўли билан 200 АҚШ доллари беришини талаб қилиб, мурожаат муаллифи фуқаро Д.Қ.дан 2021 йил 24 март куни кимёвий ишлов берилган 200 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2021 йил 24 март куни Булунғур туман Мактабгача таълим бўлимига қарашли Давлат мактабгача таълим ташкилоти директорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини ўтказишлик учун Булунғур туман прокуратурасига юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан муҳокамалар жараёнида комиссия аъзоси, Олимй Мажлис Сенати аъзоси Фармош Тошевнинг, шунингдек, Булунғур тумани ҳокими Баходир Бахромовнинг фикрлари тингланди.

Туман ҳокими аниқланган мазкур ҳолат юзасидан ўз фикрларини билдирар экан, ҳокимлик бор эътиборини таълим муассасаларида шарт-шароит яратиб беришга қаратганлиги, улардаги таълим мазмуни ва кадрлар масаласига аралашмасдан, мактабгача таълим бошқармасига қўйиб берганлигини билдирди. Туман ҳокими вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ш.Рахмоновга мурожаат қилиб, - балки айнан мана шу бизнинг айбимиз бўлгандир. Сабаби, бу ҳолат пулга муҳтожлик натижасида бўлаётгани йўқ, дея таъкидлади.

Сўзининг сўнгида ҳоким йиғилганларга ва комиссия аъзоларига мурожаат қилар экан: - Мен бу ҳолатдан ўзимга тегишли хулоса чиқариб олдим ва келгусида бу каби кўнгилсизликлар юзага келмаслиги учун тегишли чораларни кўрамиз. Агарда келгусида ҳам бу каби кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини ололмасам, яхшиси ўзим ушбу вазифани топширишга тайёрман. Бошқа сўзим йўқ, дея фикрларини якунлади.

Шунингдек, муҳокама йиғилиши сўнгида, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи Ш.Рахмонов, бошқарма маъул ходимлари ҳамда тумандаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари билан ҳолат юзасидан гаплашиб, келгусида бу каби ҳолатларнинг олдини олиш борасида кўрилиши зарур бўлган чораларни белгилаб олдилар.


Охирги ўзгариш вақти: 26/03/2021 07:30;   Кўрилганлиги: 166
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungurda-korruptsiyaga-qarshi-kurashish-boyicha-viloyat-idoralararo-komissiyasining-sayyor-tartibdagi-yigilishi-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 04/08/2021 07:23