Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғурда беғуборлар байрами

Хабар берилганидек, 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” куни муносабати билан Булунғур тумани марказида жойлашган “Фозил Йўлдош ўғли ҳиёбони”да митти фаришталар учун байрам тадбирлари ташкил этилди.

Тадбир аввалида сўзга чиққан туман ҳокими Баходир Бахромов барча болажонларни ва уларнинг яқинларини байрам билан табриклади. Шундан сўнг, туман халқ таълимига қарашли умумтаълим мактабларининг 14 ёшдан кичик бўлган ва тумандаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари туман ҳокими томонидан фахрий ёрлик ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Туман маданият маркази томонидан тайёрланган байрам дастури мактаб ўқувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар билан давом этди.





Байрам тадбирлари давомида болажонларга туман ҳокимлиги ва туман халқ таълими бўлими томонидан салқин ичимликлар ва музқаймоқлар тарқатилди.


Охирги ўзгариш вақти: 01/06/2021 21:40;   Кўрилганлиги: 31
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungurda-beguborlar-bayrami
Чоп этилган вақт: 13/06/2021 02:35