Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманидаги “Қўнғирот” МФЙ да 26-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти ўз иш фаолиятини бошлади.

Жорий йилнинг 4 июн куни тумандаги “Қўнғирот” МФЙ да 120 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимда туман хоким ўринбосари Бурибоев Азизбек Бахранович, мактабгача таълим бўлими масул ходимлари, ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этиб, янги мактабгача таълим ташкилотида яратилган шароитлар билан танишишди.

Мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилган. Машғулотлар педагог-тарбиячилар томонидан ўзбек, рус, ва инглиз тилларида олиб борилиши кўзда тутилган. Болаларнинг ётоқхоналари, ошхона, машғулотлар ўтказиладиган хоналари давлат талаблари асосида жиҳозланган. Бинонинг ташқи кўриниши ҳам турли ёрқин рангларда, мусиқа зали, машғулотлар ўтказиладиган хоналар, ётоқхоналарда ранглар хилма-хиллигини кўриш мумкин.Булар албатта боланинг ақлий-руҳий ҳолатига ижобий таъсир қилиб ундаги жўшқинликни оширади, қолаверса ривожлантирувчи элементлар билан безатилганлиги тарбияланувчиларнинг билим ва кўникмаларни тезроқ шаклланишида ёрдам беради.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотининг очилиши натижасида тумандаги 120 нафар 3-7 ёшли болажонлар қамраб олинади.


Охирги ўзгариш вақти: 04/06/2021 20:22;   Кўрилганлиги: 28
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumanidagi-qongirot-mfy-da-26-sonli-davlat-maktabgacha-talim-tashkiloti-oz-ish-faoliyatini-boshladi
Чоп этилган вақт: 13/06/2021 02:25