Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманидаги “Истиқлол” МФЙ да 34-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилоти ўз иш фаолиятини бошлади.

Жорий йилнинг 17 март куни тумандаги “Истиқлол “ МФЙ да Булунғур педагогика коллежининг фойдаланилмаётган бўш турган қисмида 120-ўринга мўлжалланган “Намунали коллеж” консепцияси доирасидаги маҳаллий бюджет ҳисобидан ташкил этилган мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Очилиш маросимда туман хоким ўринбосари Илъчиев Бегзод Турсунович сўзга чиқди ва жамоатчиликни янги мактабгача таълим ташкилоти ҳамда яқинлашиб келаётган Наврўз умум халқ байрами билан самимий қутлади. Нуроний отахонлар дуога қўл очди.

Мактабгача таълим ташкилотида болажонларнинг таълим-тарбия олишлари учун барча шароитлар яратилган. Машғулотлар педагог-тарбиячилар томонидан ўзбек, рус, ва инглиз тилларида олиб борилиши кўзда тутилган. Болаларнинг ётоқхоналари, ошхона, машғулотлар ўтказиладиган хоналари давлат талаблари асосида жиҳозланган. Бинонинг ташқи кўриниши ҳам турли ёрқин рангларда, мусиқа зали, машғулотлар ўтказиладиган хоналар, ётоқхоналарда ранглар хилма-хиллигини кўриш мумкин.Булар албатта боланинг ақлий-руҳий ҳолатига ижобий таъсир қилиб ундаги жўшқинликни оширади, қолаверса ривожлантирувчи элементлар билан безатилганлиги тарбияланувчиларнинг билим ва кўникмаларни тезроқ шаклланишида ёрдам беради.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотининг очилиши натижасида тумандаги 120 нафар 3-7 ёшли болажонлар қамраб олинади.


Охирги ўзгариш вақти: 18/03/2021 09:30;   Кўрилганлиги: 57
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumanidagi-istiqlol-mfy-da-34-sonli-davlat-maktabgacha-talim-tashkiloti-oz-ish-faoliyatini-boshladi
Чоп этилган вақт: 23/04/2021 17:16