Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманидаги 8-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 21 май куни Булунғур туманида Мактабгача таълим бўлими томонидан тумандаги барча Давлат мактабгача таълим ташкилоти хўжалик мудирларига ўқув-амалий семинар ўтказилди.Семинардан кўзланган асосий мақсадлардан бири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим ташкилотларида соғлом ва хавфсиз овқатлантиришни тўғри ташкил этиш тўғрисида”ги 626-сонли қарори ижроси бўйича хўжалик мудирларининг билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.

Тумандаги 8-сон Давлат мактабгача таълим ташкилоти хўжалик мудири Ж.Бозорбоев томонидан “Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларни соғлом ва хавфсиз овқатлантириш” мавзусида ўқув семинар ўтказди. Семинар қатнашчилари ўзаро тажриба алмашиб, келгусидаги ўзлари учун режа ва вазифалар белгилаб олишди. Ўтказилган ўқув амалий семинарда, туман мактабгача таълим бўлими масул ходимлари,давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва хўжалик мудирлари иштирок этишди.


Охирги ўзгариш вақти: 22/05/2021 08:05;   Кўрилганлиги: 75
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumanidagi-8-son-davlat-maktabgacha-talim-tashkilotida-oquv-amaliy-seminar-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 13/06/2021 03:34