Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманидаги 2-сонли мактабгача таълим ташкилотида буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудига бағишлаб “Навоийни ёд этиб” мавзусида навоийхонлик кечаси ўтказилди. 06.02.2020йил

Келажагимиз саналмиш фарзандларимиз қалбида ватанпарварлик, миллий қадриятларимиз, хусусан, она тилимизга ҳурмат туйғуларини юксалтиришда Алишер Навоий ижоди алоҳида аҳамият касб этади. Шу боис бугун ўтказилган “Навоийни ёд этиб” мавзусидаги навоийхонлик кечасида  болалар томондан айтилган ғазаллар, ижро этилган куй ва рақслар, айниқса болалар томонидан  Алишер Навоийнинг ёшлигидан кичик сахна кўринишлари хаммага манзур бўлди.

Буюк мутафаккир шоир Алишер Навоий таваллудига бағишлаб ўтказилган кеча миллий рухда ўтди. Тадбирда  мактабгача таълим бўлими мудири У.У.Гўбаева, бўлим ходимлари, бир гурух ота оналар иштирок этишди.


Охирги ўзгариш вақти: 06/02/2020 18:37;   Кўрилганлиги: 89
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumanidagi-2-sonli-maktabgacha-talim-tashkilotida-buyuk-mutafakkir-shoir-alisher-navoiy-tavalludiga-bagishlab-navoiyni-yod-etib-mavzusida-navoiyxonlik-kechasi-otkazildi-06022020yil
Чоп этилган вақт: 02/04/2020 15:39