Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманидаги 2-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 2 июн куни Булунғур туманида Мактабгача таълим бўлими томонидан тумандаги барча Давлат мактабгача таълим ташкилоти хамираларига ўқув-амалий семинар ўтказилди.Семинардан кўзланган асосий мақсадлардан бири хамшираларнинг бажариладиган асосий вазифалари, улар томонидан юритиладиган меъёрий хужжатлар тартиби бўйича билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.

Семинар қатнашчилари ўзаро тажриба алмашиб, келгусидаги ўзлари учун режа ва вазифалар белгилаб олишди. Ўтказилган ўқув амалий семинарда, туман мактабгача таълим бўлими масул ходимлари,давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва хамширалари иштирок этишди.


Охирги ўзгариш вақти: 02/06/2021 23:28;   Кўрилганлиги: 28
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumanidagi-2-son-davlat-maktabgacha-talim-tashkilotida-oquv-amaliy-seminar-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 13/06/2021 02:48