Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманидаги 17-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 9 июл куни Булунғур туманидаги 17-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотида Мактабгача таълим вазирининг “Давлат мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг иш ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 30 августдаги 155-сонли буйруғи асосида “Давлат мактабгача таълим ташкилотида бошқарув ҳужжатлари ҳамда методистларнинг иш ҳужжатларини юритиш” мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Мактабгача таълим - инсон ҳаёти давомидаги узлуксиз таълимнинг биринчи босқичи сифатида белгиланган. Шундай экан, сифат ва самарадорликка эришиш учун гуруҳларда ўқув-методик, бадиий адабиётлар, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйинлар ва ўйинчоқлар асосида бола фаолиятини ташкил этиш зарур бўлади. Гуруҳларда фаолият марказларининг тўлақонли жиҳозланиши болалар фаолиятини қувончли жараёнларга айлантиради, мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйилган Давлат талаблари, “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида белгиланган мавзуларни енгил ўрганиш имконияти яратилади ҳамда кўникма, билим ва малакаларни сифатли ўзлаштиришларини кафолатлайди. Кўзланган мақсадга эришиш эса педагогнинг касбий маҳоратига боғлиқдир.

Семинар қатнашчилари дастлаб “Давлат мактабгача таълим ташкилоти бошқарув ҳужжатларини юритиш тартиби” ва “Методистларнинг иш ҳужжатларни юритиш тартиби” мавзусида маърузаларни тинглашди. Сўнгра семинар иштирокчиларининг билим кўникмаларини ошириш бўйича машғулотлар ва 17-сон Давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари томонидан намунавий чиқишлар намоиш этилди .

Семинардан кўзланган асосий мақсадлардан бири мактабгача таълим тизимида ёшлар маънавиятини юксалтириш, педагог ходимлар ўзларининг иш ҳужжатларини юритиш тартиби, болажонларнинг билим кўникмаларини ошириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишдан иборат. Ўтказилган ўқув амалий семинарда, туман мактабгача таълим бўлими масул ходимлари,давлат мактабгача таълим ташкилотлари методист ва тарбиячилари иштирок этишди.


Охирги ўзгариш вақти: 09/07/2021 21:24;   Кўрилганлиги: 41
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumanidagi-17-son-davlat-maktabgacha-talim-tashkilotida-oquv-amaliy-seminar-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 04/08/2021 07:01