Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманидаги 16 сонли мактабгача ташкилотида “Меҳржон” байрами бўлиб ўтди. 21.11.2019 йил

Жорий йилнинг 21 ноябр санасида Булунғур туманидаги 16 сонли мактабгача ташкилотида  “Меҳржон” байрами бўлиб ўтди. Бетакрор куз фасли таровати унинг   олтин фасл эканлигини англатиш мақсадида  “Меҳржон” байрами ўтказилди.  Болажонлар томонидан тайёрлаган эртаклар, куй-қўшиқлар тадбирга янада кўтаринки руҳ бағишлади. Юртимизни бетакрорлиги ҳамда жаннатмакон Ватанда етиштирилаётган ноз-неъматларга бойлиги  ушбу тадбирда яққол номоён бўлди. Бундай тадбирлар барча мактабгача таълим ташкилотларида тантанали ўтказилиб келинмоқда.


Охирги ўзгариш вақти: 21/11/2019 13:13;   Кўрилганлиги: 114
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumanidagi-16-sonli-maktabgacha-tashkilotida-mehrjon-bayrami-bolib-otdi-21112019-yil
Чоп этилган вақт: 02/04/2020 16:21