Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида 8-март – Халкаро хотин-қизлар кунига бағишлаб “Ижодкор тарбиячи” кўрик танлови ўтказилди.

Аёл борки, олам мунаввар, аёл борки, хаёт гўзал ва мафтункор. Инсон оила, аёл тушунчаларини бир биридан ажралган ҳолда тасаввур этиб булмайди. 8- март Хотин-қизлар байрами гўзал ва бетакрор юртимизга баҳор нафаси кириб келганидан дарак беради. Шу муносабат билан Булунғур туманидаги 16-сонли мактабгача таълим ташкилотида 8-март – Халкаро хотин-қизлар кунига бағишлаб “Ижодкор тарбиячи” кўрик танлови ўтказилди.Тадбирда тарбиячилар томонидан ажойиб сахна кўринишлари, куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.

Тадбир сўнгида кўрик танлов қатнашчиларига туман мактабгача таълим бўлими томонидан эсдалик совғалар билан тақдирландилар.


Охирги ўзгариш вақти: 06/03/2021 17:21;   Кўрилганлиги: 38
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumanidagi-16-sonli-maktabgacha-talim-tashkilotida-8-mart-xalkaro-xotin-qizlar-kuniga-bagishlab-ijodkor-tarbiyachi-korik-tanlovi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 23/04/2021 17:11