Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманидаги 15-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 20 май куни Булунғур туманидаги 15-сон Давлат мактабгача таълим ташкилотида “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида яратилган мавзули режалаштириш бўйича “Ривожлантириш марказларида таълим фаолиятини ташкил этиш” мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

Мактабгача таълим - инсон ҳаёти давомидаги узлуксиз таълимнинг биринчи босқичи сифатида белгиланган. Шундай экан, сифат ва самарадорликка эришиш учун гуруҳларда ўқув-методик, бадиий адабиётлар, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйинлар ва ўйинчоқлар асосида бола фаолиятини ташкил этиш зарур бўлади. Гуруҳларда фаолият марказларининг тўлақонли жиҳозланиши болалар фаолиятини қувончли жараёнларга айлантиради, мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйилган Давлат талаблари, “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида белгиланган мавзуларни енгил ўрганиш имконияти яратилади ҳамда кўникма, билим ва малакаларни сифатли ўзлаштиришларини кафолатлайди. Кўзланган мақсадга эришиш эса педагогнинг касбий маҳоратига боғлиқдир.

Семинардан кўзланган асосий мақсадлардан бири мактабгача таълим тизимида ёшлар маънавиятини юксалтириш, болажонларнинг билим кўникмаларини ошириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишдан иборат. Ўтказилган ўқув амалий семинарда, туман мактабгача таълим бўлими масул ходимлари,давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ва тарбиячилари иштирок этишди.


Охирги ўзгариш вақти: 20/05/2021 20:41;   Кўрилганлиги: 76
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumanidagi-15-son-davlat-maktabgacha-talim-tashkilotida-oquv-amaliy-seminar-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 13/06/2021 03:00