Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманидаги 12-МТТда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 04.02.2021йил

Ғазал мулкининг султони Алишер Навоий асарларида адолатпарварлик, саҳийлик, эзгулик ва садоқатни юқори баҳолайди ва барчани шундай фазилатлар соҳиби бўлишга чорлайди. Булунғур туманидаги 12-МТТда ташкил этилган тадбирда болажонлар Навоий ҳаёти ва ижодиётига доир дастлабки кўникмаларини намойиш қилишди.

Тарбияланувчилар томонидан мутафаккир бобомизнинг ҳаёти ва фаолиятига доир саҳна кўринишлари намойиш этилиб, рубоий ва ғазалларидан намуналар ўқишди. Тумандаги бошқа мактабгача таълим ташкилотларида хам тадбирлар давом этмоқда.


Охирги ўзгариш вақти: 04/02/2021 16:49;   Кўрилганлиги: 254
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumanidagi-12-mttda-alisher-navoiy-tavalludining-580-yilligiga-bagishlangan-tadbir-bolib-otdi-04022021yil
Чоп этилган вақт: 12/05/2021 13:48