Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманидаги 1-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Беш ташаббус – беш имконият!” шиори остида тадбир ўтказилди.26.02.2020йил

Жорий йилнинг 26 феврал куни Булунғур туманидаги 1-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Беш ташаббус – беш имконият!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда  3-сектор рахбари Б.Жўрақулов, 4-сектор рахбари Ш.Синдаров хамда  МТТ ларида ташкил этилган ёшлар етакчилари ва МТТ рахбарлари  иштирок этишди.

Тадбирни туман мактабгача таълим бўлими мудири У.Гўбаева кириш  сўзи билан очиб, бугунги кунда мамлакатимизда ёш авлодни маънавий баркамол инсон этиб тарбиялаш, бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, уларнинг санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича бешта муҳим ташаббус доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганини, “Президентимиз илгари сурган беш муҳим ташаббус ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашга қаратилгани билан ғоят аҳамиятли. Ёшларни болалигиданоқ спортга, санъатга, тил ўрганишга ва китоб ўқишга бўлган қизиқишларини уйғотиш борасида олиб борилаётган бу каби тадбирлар эса келажакда ўз самарасини беришини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг болажонларни 5 ташаббус бўйича адабиёт, санъат ва спортга бўлган қизиқишларида  ўз иқтидорларини намойиш этиш билан бирга тасвирий санъат асарлари, болажонлар томонидан тайёрланган миллий қўғирчоқлар ва либослар кўргазмалари чиқишлари ҳамда улар иштирокидаги куй, қўшиқ ва рақслар йиғилганларда катта таъсуротлар қолдирди.


Охирги ўзгариш вақти: 26/02/2020 17:11;   Кўрилганлиги: 172
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumanidagi-1-sonli-maktabgacha-talim-tashkilotida-besh-tashabbus-besh-imkoniyat-shiori-ostida-tadbir-otkazildi26022020yil
Чоп этилган вақт: 30/05/2020 05:44