Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманида "Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича" 5 та муҳим ташаббус асосида семинар ташкил этилди.

Жорий йилнинг 11 июн куни Булунғур туманидаги «Қўнғирот» МФЙда жойлашган 26-сонли ДМТТда "Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича" 5 та муҳим ташаббус асосида семинар ташкил этилди. Ушбу семинарда туман ҳокими ўринбосари Азизбек Бурибоев, туман мактабгача таълим бўлими мудири Ф.Хотамов, Самарқанд шаҳридаги чет тилларини ўргатишга ихтисослаштирилган 43-мактаб битирувчиси Сухроб Муродов, тумандаги барча ДМТТ директорлари, ҳокимлик ходимлари, ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла фаоллари иштирок этишди.

5 та муҳим ташаббусга доир кўргазмали бурчаклар, болажонлар томонидан тайёрланган рақс ва куй-қўшиқлар меҳмонларга ҳавола этилди.


Охирги ўзгариш вақти: 11/06/2021 13:33;   Кўрилганлиги: 25
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumanida-yoshlar-manaviyatini-yuksaltirish-va-ularning-bosh-vaqtini-mazmunli-tashkil-etish-boyicha-5-ta-muhim-tashabbus-asosida-seminar-tashkil-etildi
Чоп этилган вақт: 13/06/2021 03:33