Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди.

Жорий йилнинг 10 июн куни Булунғур туманидаги 8-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик танловининг туман босқичи ўтказилди. Кўрик танловдан кўзланган асосий мақсад мактабгача таълим тизимида фаолият юритиб келаётган ёш ижодкор, истеъдодли ва ўз ишига сидқидилдан ёндашаётган тарбиячи мутахассисларни қўллаб қувватлаш ва уларнинг мехнатини рағбатлантириш, билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.

Танлов иштирокчилари ўзларининг ўқув-услубий, илмий, маънавий-маърифий ишларни акс эттирувчи материаллари ва ижодий ишлари билан қатнашишди. Танлов комиссияси томонидан барча иштирокчиларнинг чиқишлари муносиб бахоланди. Булунғур мактабгача таълим бўлими томонидан қуйидаги “Энг яхши методист тарбиячи”, “Энг яхши ижодкор тарбиячи”, “Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи”, “Энг яхши ғоя муаллифи”, “Мохир қўл устаси” номинация ғолиблари аниқланиб, фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалар билан тақдирланишди.


Охирги ўзгариш вақти: 10/06/2021 22:45;   Кўрилганлиги: 32
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumanida-yilning-eng-yaxshi-tarbiyachisi-kasbiy-korik-tanlovining-tuman-bosqichi-otkazildi
Чоп этилган вақт: 13/06/2021 03:35