Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманида вилоят мактабгача таълим бошқармасининг ўқув амалий семинари бўлиб ўтди.14.02.2020 йил

Жорий йилнинг 14 феврал куни Булунғур туман мактабгача  таълим бўлими тасарруфидаги 8-сонли Ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотида Вазирлар Махкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сонли қарори  “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада  такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ўқув амалий  семинари бўлиб ўтди.

Семинарда Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида жисмоний, ақлий нуқсонларга эга бўлган болаларга таълим-тарбия бериш, коррекцион ишларни ташкил этиш мақсадида махсус гурухларни ташкил этиш бўйича маърузалар тингланди ҳамда семинар иштрокчилари иштирокида амалий машғулотлар ўтказилди.  

Семинарда вилоят мактабгача таълим бошқармаси Маънавий-ахлоқий тарбия, махсус мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва реабилитация қилиш бўлими мутахассиси Р.Асророва, туман мактабгача таълим бўлими мудири У.Гўбаева, туман прокурори ўринбосари Р.Бахриддинов  ҳамда туман (шаҳар) мактабгача бўлимларини Маънавий-ахлоқий тарбия, махсус мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва реабилитация бўлими мутахассислари иштирок этди.


Охирги ўзгариш вақти: 14/02/2020 16:42;   Кўрилганлиги: 350
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumanida-viloyat-maktabgacha-talim-boshqarmasining-oquv-amaliy-seminari-bolib-otdi14022020-yil
Чоп этилган вақт: 30/05/2020 06:04