Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ўртасида беллашув бўлиб ўтди.06.02.2021йил

Жорий йилнинг 6 феврал куни Булунғур тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 6099 сонли Фармони ижросини жойларда кенг жамоатчиликка тадбиқ этиш мақсадида, туман мактабгача таълим бўлими, туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорлигида спорт беллашувлари ўтказилди.

“Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида ўтказилган ўртоқлик беллашувларида тумандаги 16 ва 23 сонли мактабгача таълим ташкилоти ходимлари спортнинг югуриш ва волейбол турлари бўйича ўзаро куч синашдилар. Муросасиз, қизғин кечган баҳсда умумжамоа ҳисобида 23 мактабгача таълим ташкилоти ходимлари ғолибликни қўлга киритди. Мусобақа якунида хар икки жамоанинг фаол иштирокчилари диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.


Охирги ўзгариш вақти: 06/02/2021 17:42;   Кўрилганлиги: 95
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumanida-sportni-sev-sport-bilan-yasha-shiori-ostida-maktabgacha-talim-tashkilotlari-xodimlari-ortasida-bellashuv-bolib-otdi06022021yil
Чоп этилган вақт: 23/04/2021 16:16