Самарқанд вилояти Булунғур тумани
Мактабгача таълим бўлими

Булунғур туманида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони яна 4 тага кўпайди.

Жорий йилнинг 21 июн куни Булунғур туманининг Небўса, Мингтепа ва Янгиариқ маҳаллаларида якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди. Ушбу ташкилотларнинг очилиш маросимида туман мактабгача таълим бўлими вакиллари ва маҳалла фаоллари иштирок этиб муассасаларда яратилган шароитлар билан танишишди.

Мазкур оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларда хотин-қизлар иш билан таъминланиб, юз нафар болаларга сифатли таълим-тарбия олиши учун имконият яратилди.


Охирги ўзгариш вақти: 22/06/2021 12:59;   Кўрилганлиги: 83
 
Материал манзили: http://bulungurmtb.uz/news/bulungur-tumanida-oilaviy-nodavlat-maktabgacha-talim-tashkilotlari-soni-yana-4-taga-kopaydi
Чоп этилган вақт: 04/08/2021 05:56